Кимларга чой ичиш мумкин эмас?
Баъзи ҳолларда чой ичиш саломатлик учун салбий оқибатларнинг ривожланишига олиб келиши мумкин. Жумладан, ошқозон билан боғлиқ муаммолардан қийналаётган одамлар бу ичимликни истеъмол қилмаганлари маъқул. Бу ҳақда россиялик диетолог, тиббиёт фанлари доктори Михаил Гинзбург айтиб ўтди.
«Ошқозони оғриётган одамларга чой баъзида тўғри келмаслиги мумкин. Чунки у меъда шираси ажралишини кучайтиради ва касалликни янада зўрайтириши мумкин. Айниқса, қора чой ичмаган маъқул», — деди диетолог «Звезда» телеканалига берган интервьюсида.
Гинзбургнинг сўзларига кўра, биринчи навбатда, организмнинг индивидуал реакциясига эътибор қаратиш керак. Чунки баъзи ҳолларда қора чой ичиш нохушликни келтириб чиқаради, кўк чой эса, аксинча, яхши қабул қилинади. Aммо ошқозоннинг кучли яллиғланишида иккала ичимлик ҳам салбий оқибатларга олиб келиши ҳеч гап эмас.
Диетолог, шунингдек, баъзида чой ичиш гипертоникларда қон босимининг ошишига сабаб бўлишини таъкидлади.
Мутахассис, шунингдек, қора ва кўк чой хусусияти моддаларнинг ҳар хил нисбати туфайли бироз фарқ қилишини тушунтирди. Мана, масалан, кўк чой яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлса, қора чой тетиклаштиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter