Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кимлар Мажбурий ижро бюросига ишга олинмайди?

Кимлар Мажбурий ижро бюросига ишга олинмайди?

Мажбурий ижро бюроси ходимлари.

Фото: «Xabar.uz»

Мен Мажбурий ижро бюросига ишга кирмоқчиман. Маълумотим юзасидан иқтисодчиман, мазкур ташкилотга ишга кирсам бўладими? Мажбурий ижро бюросига ишга кириш тартиби қандай? Ходимларга ишга киришда қандай талаблар қўйилган?

Бу саволларга Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали жавоб берди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга мувофиқ Бюрода хизмат қилиш учун юриспруденция, молия, иқтисодиёт ва бошқа соҳаларда олий ёки ўрта махсус маълумотли, соғлиғига кўра хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган, зарур касб-кор ва маънавий фазилатларга эга Ўзбекистон фуқаролари қабул қилинадилар.

Бюронинг давлат ижрочилари лавозимларига олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга, айрим ҳолларда бошқа мутахассисликдаги олий маълумотга эга шахслар, Бюронинг бошқа лавозимларига — олий ёки ўрта махсус маълумотли бошқа мутахассисликка (иқтисодчи, молиячи, муҳандислар ва бошқалар) эга шахслар ҳам тайинланади.

Ўқинг: Мажбурий ижро бюроси директори билан интервью: мансабини суиистеъмол қилган «газчи» ва «светчи»ларга жиноят иши очилган

Бюрога хизматга қабул қилишда номзодларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганиш мақсадида текшириш ҳамда махсус комиссия томонидан билим савияси, зарур касб малакаси ва ишчанлик қобилиятини аниқлашга қаратилган мажбурий суҳбат ўтказилади.

Бюрога хизматга қабул қилишда зиммаларига юкланадиган хизмат вазифаларини бажаришга соғлиғи имкон беришини аниқлаш мақсадида номзодлар мажбурий тартибда тиббий кўрикдан ўтказилади.

Ходимларни хизматга қабул қилиш ва лавозимга тайинлаш Бош прокурор, Бюро директори ёки Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқларининг буйруқлари билан расмийлаштирилади.

Ўқинг: МИБ ходимларининг махсус формаси, ўзбошимча истеъмолчиларга жиноий жазо ва бошқалар ҳақида

Муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган, судланган, ножўя хатти-ҳаракатлар содир этганлиги учун бошқа давлат органларидан ташкилотлардан бўшатилган шахслар Бюрога хизматга қабул қилинмайди.

Батафсил маълумот бу ерда келтирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг