Ким миллионер бўлишни истайди? Порошенко?..
Украина президенти этиб сайланган йилидаёқ (2014) Петр Порошенко долларли миллиардер мақомидан маҳрум бўлган. Бу ҳақда «Bloomberg» агентлиги маълум қилди.
Таъкидланишича, президентлик даврида Порошенконинг соф капитали 40 фоизга — 705 миллион долларгача қисқариб кетган. «Bloomberg» Украина собиқ лидерининг энг катта бойликлари сифатида «Roshen» қандолат фабрикасини, шунингдек, суғурта компанияси, банк, телеканал, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат корхоналарини санаб ўтди.
Агентлик хабарига кўра, украиналик энг бой инсон Ринат Аҳметов 2014 йилдан бери бундан ҳам кўпроқ — қарийб 50 фоиз бойлигини йўқотди. Ҳозир унинг $5,5 миллиардлик бойлиги қолган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter