Ким Чен Ин КХДРдаги ядровий объектларни кўрсатади
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин текширувчиларга Йонбёндаги ядровий объектларни кўрсатишга тайёр. Бу ҳақда у АҚШ президенти Доналд Трампга ёзган мактубида маълум қилган, деб хабар бермоқда «News.ru»
«Пхеняндаги саммитда Ким Чен Ин АҚШ муайян қадамни ташлаган тақдирда Йонбёндаги мажмуани нафақат ёпиш, балки текширувчиларни ҳам киритишга тайёр эканини айтган», — дейди «Рёнхап» агентлигининг дипломатик манбаси.
Унинг айтишича, айни дамда АҚШ ва Шимолий Корея ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган. АҚШ денуклеаризацияни, КХДР эса аввалига санкцияларни юмшатишни талаб қилмоқда.
Маълумотларга кўра, Ким Чен Ин Трампга полигон ишини тўхтатишни ваъда қилганига қарамай, Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) Йонбёнда ядровий фаолиятнинг давом этаётганини қайд этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter