Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ким Чен Ин юзлаб корейсларни «совуқда қотириб» қўйди

Ким Чен Ин юзлаб корейсларни «совуқда қотириб» қўйди

Фото: AP

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин отаси Ким Чен Ир ҳақида узоқ нутқ сўзлаб, юзлаб одамларни совуқда қолдирди. Шу билан бирга, Кимнинг ўзи ва унинг шериклари саҳна остига яширилган иситгичлардан фойдаланган. Бу ҳақда Daily Mail маълум қилди.

Ким Чен Ин отаси Ким Чен Ир таваллудининг 80 йиллигига бағишланган 30 дақиқалик нутқ сўзлаган пайтда ҳаво ҳарорати 15 даража совуққа етган. Шу вақт ичида йиғилганлар қўлқопсиз, шарфсиз ва бош кийимсиз тик туришган.

Баъзи мухбирлар саҳнадаги қизил гилам остидан ўтаётган катта сим тўпламини пайқаб, улар коммунистик давлат элитасини иссиқлик билан таъминлаш учун ишлатиладиган иситгичларга олиб келган, деб тахмин қилишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг