Ким Чен Ин Си Цзиньпиндан халқаро иқтисодий санкцияларни олиб ташлашда кўмак беришини сўраган
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин июнь ойида Хитойга келганида ХХР раиси Си Цзиньпиндан Шимолий Кореяга нисбатан қўлланган иқтисодий санкцияларни олиб ташлашда кўмак кўрсатишни сўраган. Бу ҳақда «РИА Новости» «Иомиури» газетаси тарқатган хабарга асосланиб хабар бермоқда. Шунингдек, Ким Чен Ин мамлакатдаги оғир иқтисодий ҳолат ҳақида ҳам маълумот берган.
«КХДР раҳбари Си Цзиньпин билан учрашиб қуйидагиларни айтди: «Иқтисодий санкциялар жуда оғир оқибатларга олиб келмоқда. АҚШ ҳамда КХДР раҳбарларининг муваффақиятли ўтган саммитидан сўнг санкциялар тез кунда олиб ташланишига умид қилмоқдамиз». Шунингдек, у санкцияларнинг тезроқ олиб ташланишида ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилди», — дейилади газетадаги мақолада.
Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин шу йилнинг 19 — 20-июнь кунлари расмий ташриф билан ХХРга келган эди. Бу унинг Хитойга охирги 3 ойдаги 3-сафари ҳисобланади. ХХР раиси билан учрашув давомида 12 июнда ўтган АҚШ ва КХДР раҳбарлари саммити якунлари ҳақида фикр алмашилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter