Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шимолий Кореяда Америка бургерлари сотилишига рухсат берилди

Шимолий Кореяда Америка бургерлари сотилишига рухсат берилди

Фото:«Daily Express»

«Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин мамлакат пойтахти Пхенянда бургерлар сотиладиган ресторан очилишига розилигини билдирди», — дея хабар бермоқда «Segodnya.ua» нашри NBC телеканали хабарига асосланиб.

Телеканалнинг таъкидлашича, шу йўл билан Ким Чен Ин АҚШ президенти Доналд Трампга хайрихоҳлигини билдириб қўймоқчи.

Шу билан бирга, МРБ Шимолий Кореянинг ядровий қуролдан воз кечиш нияти йўқлигини айтмоқда.

27 май куни АҚШнинг юқори мартабали амалдорлари делегацияси Шимолий Кореяга бориб икки давлат раҳбарларининг бўлажак учрашуви ҳақида музокара ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Ин ва Доналд Трамп ўртасидаги учрашув шу йилнинг 12 июнь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг