Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ким Чен Ин мамлакат оғир аҳволда эканини тан олди

Ким Чен Ин мамлакат оғир аҳволда эканини тан олди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат ҳудудлари иқтисодиёти оғир аҳволда эканини тан олди.

«Маҳаллий аҳолини асосий эҳтиёжлар – озиқ-овқат ва истеъмол товарлари билан таъминлай олмаслик жиддий сиёсий муаммога айланди, бунга партиямиз ва ҳукуматимиз ҳеч қачон кўз юмолмайди», деб унинг сўзларидан иқтибос келтирган Yonhap агентлиги Шимолий Корея оммавий ахборот воситаларига асосланиб.

Ким Чен Ин минтақа иқтисодлари «даҳшатли аҳволда» эканини таъкидлаб, баъзи идоралар ва иқтисодий муассасалар ҳеч қандай иш қилмай, қуруқ гап-сўз билан машғул экани ва зарур реал имкониятларни топа олмаганига ишора қилди.

КХДР раҳбари замонавий заводлар қуриш зарур бўлган ҳудудларда иқтисодий ривожланиш муҳимлигини таъкидлаб, давлат томонидан жиддий қўллаб-қувватланишини ваъда қилди.

Ким Чен Ин Корея халқ армияси аскарларини ҳудудларни саноатни ривожлантириш муаммоларини ҳал қилиш учун жалб этиш ҳақидаги фармонни ҳам имзолаган.

Шу билан бирга, Жанубий Корея Бирлашиш вазирлиги шарҳида айтилишича, Шимолий Корея олий раҳбарияти Пхенян ва мамлакат минтақалари ўртасидаги иқтисодий ривожланишдаги ўсиб бораётган тафовутни қисқартириш учун қатъий чоралар кўраётган бўлиши мумкин.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг