Киевда ресторан хўжайини хўрандаларни отиб ташлади
Киевнинг Оболонск туманида ресторан хўжайини уч нафар хўрандани отиб ташлади. Бу ҳақда «Ca-news.org» хабар бермоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг маълум қилишича, бир компаниянинг бир неча эркак ва аёл ходимлари ресторанда дам олиб ўтиришганида ресторан ходимлари ва улар ўртасида чиққан жанжал отишма билан тугаган.
Рестораннинг 60 ёшли хўжайини айтишича, мижозлар уни ҳақорат қилган ва ресторанда ишловчи қизни чақиришини сўраган.
Шундан сўнг ресторан хўжайини ўзининг «Макаров» тўппончасида уч нафар хўрандани отиб ташлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter