Кичик Кеннеди президентлик учун курашдан чиқиб, Трампни қўллаши мумкин
АҚШ президентлигига номзод Роберт (кичик) Кеннеди сайловда қатнашмаслиги мумкин. Кеннедининг сайловолди кампаниясидаги шериги Никол Шанаханнинг айтишича, у собиқ президент Доналд Трампни қўллаш ҳақида ҳам ўйламоқда.
Сиёсатчи ҳозир бир нечта йўлларни кўриб чиқяпти. Биринчиси — мустақил номзодлигича қолиш. У ҳолда Кеннеди янги партияни шакллантириши шарт, бироқ бунинг учун сайловда камида 5 фоиз овоз тўплаши керак. Акс ҳолда молиялаштиришга умид қилмаса ҳам бўлади.
«Аммо бундай ҳолатда, биз Трамп сайловчиларини ўзимизга жалб қилишимиз оқибатида, Камала Ҳаррис ва Тим Уолц ғалаба қозониб кетиши эҳтимоли ошади», — деди Шанахан.
Иккинчи йўл — Демократлар партияси ғалаба қозонмаслиги учун Кеннеди сайловолди курашидан чиқиши мумкин.
«(Шунда — таҳр.) Биз пойгадан чиқиб, кучларимизни Трамп билан бирлаштирамиз, нега бундай қилаётганимизни ўз сайловчиларимизга тушунтирамиз», — дея изоҳлади Шанахан.
Аввалроқ Кичик Кеннеди сайловда Ҳаррисни қўлламаслигини эълон қилганди.
Қолаверса, Доналд Трампнинг Роберт Кеннедига муносабати аъло даражада, агар президентлик сайловида ғалаба қозонсам, уни ўз маъмуриятимга чақираман, деган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter