Кичик ҳалқа йўлининг бир қисми ёпилади
Тошкент шаҳрида ёғингарчиликлар оқибатида ҳудудларда сув тўпланиб қолишининг олдини олиш мақсадида дренаж тизимларини режа асосида янгилаш ва таъмирлаш кўзда тутилган, деб хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.
Шу ишларни якунлаш доирасида, пойтахтимизнинг КҲАЙнинг Истироҳат кўчаси билан кесишмасидан Қўрғонча кўчасигача бўлган қисми 2024 йил 14 январь куни соат 00:00 дан 04:00 гача қисман ёпилади.
Ҳаракат йўлнинг бир томонидан ҳар икки йўналишда амалга оширилади.
Ҳайдовчилардан шу вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter