Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Кичик демографик портлаш» рақамларда: қизлар кўп туғилаётган Ўзбекистон, тўйларга бой Самарқанд ва бошқа маълумотлар

«Кичик демографик портлаш» рақамларда: қизлар кўп туғилаётган Ўзбекистон, тўйларга бой Самарқанд ва бошқа маълумотлар

Фото: «Xabar.uz»

Давлат хизматлари агентлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бўлими «Xabar.uz»га ФҲДЁ соҳаси бўйича статистик ҳисоботлар асосида тузилган қизиқарли маълумотларни тақдим этди. Унда Ўзбекистонда 2019 йилнинг биринчи чорагига доир муҳим демографик кўрсаткичлар акс этган.


Туғилиш

Ўзбекистонда 2019 йилнинг биринчи чорагида 172 191 нафар туғилиш қайд этилган, бу кўрсаткич 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 8,5 фоиз юқори ёки 13 570 нафар кўп чақалоқ туғилган.

2019 йилнинг дастлабки уч ойида ўтган йилнинг илк уч ойига нисбатан ўғил болаларнинг туғилиши 6 676 нафар (+8,1 фоиз), қиз болаларнинг туғилиши 6 891 нафар (+9,1 фоиз)га кўпайган.

Энг кўп чақалоқ Самарқанда вилоятида туғилди — 21 628 нафар (12,6 фоиз).

Ёлғиз она сифатида туғилишларни қайд қилиш ўтган йилга нисбатан республика миқиёсида 292 нафар (6,8 фоиз)га камайган.


Никоҳдан ўтиш

Ўтган йил биринчи чорагига нисбатан никоҳдан ўтишлар 3,1 фоизга ёки 1 625 тага кўпайди. Жами қайд этилган никоҳлар — 53 651 та.

Энг кўп никоҳ Самарқанд вилоятида рўйхатга олинган: 6 031 та (11,2 фоиз).


Никоҳдан ажрашиш

2019 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон бўйича 7 979 та никоҳдан ажрашиш қайд қилинган, 2018 йилнинг шу даврига солиштирганда ижобий ўзгариш унча ҳам фарқли эмас: 1,5 фоизга камайган ёки 120 та оила сақлаб қолинган.


Ўлимни қайд этиш

2019 йилнинг биринчи чорагида 41 071 та ўлим ҳолати қайд қилиниб, бу кўрсаткич 2018 йил  шу даврига нисбатан 1 454 тага ёки 3,4 фоизга камайган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг