Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Кетмони учаётганлар»: дунё бойлари маблағи илк бор 10 триллион доллардан ошиб кетди

«Кетмони учаётганлар»: дунё бойлари маблағи илк бор 10 триллион доллардан ошиб кетди

Коронавирус инқирози пайтида миллиардернинг бойлиги чоракдан кўпроққа ўсди. Янги тадқиқотлар натижаларига кўра, дунёда бойлари маблағи биринчи марта 10 триллион доллардан ошиб кетди. «CNBC» бу ҳақда ёзмоқда.

Швейцариянинг «UBS» банки ва «PwC» бухгалтерия фирмаси томонидан чоршанба куни чоп этилган «Riding the storm» тадқиқотига кўра, миллиардерларнинг бойлиги апрель ойи бошида 8 триллион доллардан бу йил апрель-июль ойлари орасида 10,2 триллион долларга кўтарилди.

Бу бойликнинг 27,5 фоизга ўсишини акс эттирди ва 2017 йил охирида қайд этилган энг юқори 8,9 триллион доллардан ошди.

«UBS» ва «PwC» ҳисоботида дунёнинг 43 бозоридаги 2000 дан ортиқ миллиардерлар қамраб олинганлиги ва уларнинг умумий миллиардерлар бойлигининг 98% ташкил этганлиги айтилган.

«Bloomberg Billionaires Index» маълумотларига кўра «Амазон» асосчиси ва бош директорининг умумий бойлиги 183 миллиард долларни ташкил этади, бу ўтган йилга нисбатан 68 миллиард долларга кўпдир.

7 октябрь ҳолатига кўра, «Microsoft» асосчиларидан бири Билл Гейтс (123 миллиард доллар), Тесла бош директори Элон Маск (101 миллиард доллар) ва Facebook раҳбари Марк Цукерберг (98,1 миллиард доллар) Жефф Безосни дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида таъқиб қилишмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг