Деворга ёпиштирилган бананни 6,2 млн долларга сотиб олган одам уни емоқчи
Италиялик рассом Маурицио Каттеланнинг деворга ёпиштирилган «Комик» деб номланган банани Ню-Йоркдаги санъат аукционида 6,2 миллион долларга сотилгани ҳақида хабар бергандик.
«Антиқа асар»га бир неча миллион доллар сарфлаган криптовалюталар сармоядори Жастин Сан ўша бананни емоқчи.
«Ўзига хос бадиий тажриба доирасида яқин кунларда шу бананни еб, унинг санъат тарихи ва оммавий маданиятдаги ўрнига ҳурматимни изҳор қилмоқчиман», — деди Жастин Сан.
Бироқ Сан бананни егани билан унинг сармояси қиймати ўзгармайди. Банан — узоқ сақлаб бўлмайдиган маҳсулот, у ҳатто харидга илова қилинган сертификатга киритилмаган. Тадбиркор 6,2 млн долларга ёпишқоқ тасма (скотч) рулони, бананни «тўғри ўрнатиш» ҳақида қўлланма ва энг муҳими, ҳақиқийлик сертификатини қўлга киритди — у чиндан ҳам санъат асари муаллифи Кателлан эканини тасдиқлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter