Келин қайнотасининг 25 минг АҚШ долларини ўғирлади
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида ўз қайнотасининг ётоғидан 25 минг АҚШ долларини ўғирлаган келин қўлга олинди, деб хабар берди «Uznews».
2017 йилнинг декабрь ойида Тошкент тиббиёт институтидаги кафедраларнинг бирида раҳбар бўлиб ишловчи киши уйидан унинг ётоғида сақланган 25 минг АҚШ долларини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Тергов жараёнида мазкур пулларни жабрланувчининг 26 ёшли келини ўғирлагани маълум бўлди. Айни вақтда келин ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter