Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Келгусида ўзбекистонликларга электр энергия сотувчисини танлаш имконияти берилиши мумкин

Келгусида ўзбекистонликларга электр энергия сотувчисини танлаш имконияти берилиши мумкин

Келгусида энергетика соҳасидаги монополияга барҳам берилиши мумкин.

Бу ҳақда «Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров маълум қилди.

У, эндиликда энергия ишлаб чиқариш ва сотишда монопол мавқе бўлмаслигини айтган.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон энергетика соҳасига жиддий ўзгаришлар олиб кирадиган «Энергетика тўғрисида»ги қонун лойиҳаси партия фракциясининг 8 июлдаги навбатдаги йиғилишида иккинчи ўқишда маъқулланган.

«Мобил алоқада хизмат кўрсатадиган компанияни танлаганингиздек энергия сотадиган компанияни ҳам танлаш ҳуқуқингиз бўлади. Энергия ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компаниялар орасида рақобат бўлади. Амалдаги қонунда бу тақиқланган эди. Монополист ташкилот бизга хоҳлаган нархида электр энергия етказиб берар ва биз тўламай қолган қисмини бюджетдан «қуртдай» санаб олар эди», – дейди Алишер Қодиров.

Қайд этилишича, ушбу қонун лойиҳаси билан электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш, сақлаш, электр энергияси билан таъминлаш, марказий харидорнинг функцияларини бажариш, электр энергияси савдоси, импорти ва экспорти лицензия асосида амалга оширилиши белгиланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг