Келажакда урушлар литий учун кечади — Вучич
Литий худди нефт ва туз каби муҳим ресурсдир, келажакда урушлар литий учун кечади, деди Сербия президенти Александар Вучич 24 июн кунги баёнотида.
Вучичнинг фикрича, икки йил аввал Ғарб компаниялари ўртасида литий конлари учун олиб борилган «шахмат ўйини» сабабли Сербия тараққиёти икки йилга тўхтаб қолди.
«Биз икки, балки уч йил йўқотдик, энди бунга ҳаққимиз йўқ», — қўшимча қилди у. Сербия президенти мамлакат ҳудудида литий қазиб олиш бўйича амалий қадамларни ташлаш фурсати етганига урғу берди.
Таъкидланишича, Сербия йилига 58 минг тонна литий ишлаб чиқариши мумкин, энг асосий савол — Сербия аккумуляторлар ишлаб чиқара оладими?
Маълумот учун: Сербияда литий конларини ўзлаштиришга табиат ҳимоячилари жиддий қаршилик кўрсатмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter