Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Келажакда миллионлаб кишилар пенсиясиз қолиши мумкин

Келажакда миллионлаб кишилар пенсиясиз қолиши мумкин

2050 йилга бориб, 60 ёшдан ошган дунё аҳолиси икки баробарга ошиб, 2,1 миллиардга этади. Бу ҳақда Давосда 15—19 январ кунлари бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форуми якунлари бўйича ҳисоботга асосланиб Euronews ёзмоқда.

Келажакда кўп одамларга нафақа етишмаслиги мумкин. Одамлар ҳаётининг сўнгги 8-10 йилини деярли ҳеч қандай пулсиз ўтказиш хавфи бор. Бу сиёсатчилар томонидан ҳал қилиниши керак бўлган жиддий муаммо, дейилади ҳисоботда.

Мамлакатлар фуқароларнинг молиявий таълим олиш имкониятини таъминлаши керак, дейилади ҳисоботда. Бугунги кунда дунё аҳолисининг атиги 33 фоизи молиявий саводли ҳисобланади.

Ҳисобот муаллифлари, шунингдек, иш ҳақи ва пенсиялардаги тенгсизликни марказлашган ҳолда ҳал қилишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда дунё аҳолиси саккиз миллиард кишига етди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг