Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кекса одамларда уйқу бузилиши сабаби аниқланди

Кекса одамларда уйқу бузилиши сабаби аниқланди

Фото: Газета.ру

Стэнфорд университети олимлари кекса одамлардаги ёмон уйқу сабабини аниқлашди. Бунинг учун улар турли ёшдаги сичқонларни кузатиб, уларнинг миясини ўрганишган. Илмий иш натижалари Science журналида чоп этилган.

Олимлар фикрига кўра, одамлар ёши улғайган сайин уйқуси нотинч бўлиб қолади. 65 ва ундан катта ёшдаги одамлар эса уйқуга кетиш жараёни қийин кечади. Нимага бундай ҳолат юз беришини билиш учун олимлар турли ёшдаги сичқонлар гуруҳларини кузатдилар.

Бир гуруҳга уч ойдан беш ойгача бўлган ёш сичқонлар, иккинчи гуруҳга эса 18 ойдан 22 ойгача бўлган кекса сичқонлар саралаб олинган. Мутахассислар уларнинг орексинлари (гипокретинлари) — уйғониш учун жавоб берадиган миядаги нейропептидларни ўрганишди. Маълум бўлишича, кекса сичқонларда орексинлар ўзларининг ёш қариндошларига қараганда 38 фоизга кам.

Тадқиқотчилар қариликда уйқудаги қийинчиликлар танани уйғоқликдан уйқуга ўтказадиган калий каналларининг бузилиши билан боғлиқ деган хулосага келишган.

Мутахассислар уйқу муаммолари гипертония, диабет, депрессия, Альцгеймер касаллиги, юрак хуружи каби турли хасталикларнинг ривожланишига таъсир қилиши мумкинлигини таъкидлашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг