Катта йўлдаги «иномарка»: ҳайдовчига чора кўрилди, видео муаллифининг шахси аниқланмоқда
Катта йўлдаги «иномарка» ҳайдовчисига чора кўрилди, видеолавҳа муаллифининг шахси аниқланмоқда
Ижтимоий тармоқларда «Range Rover» русумли, 01517LJА давлат рақам белгили автомобил ҳайдовчиси авария ҳолатини юзага келтириши мумкин бўлган турли хавфли манёврлар билан ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалганди.
Мазкур видео ўрганилиб, ҳайдовчи, 1979 йилда туғилган Нишонов Дилмурод Зокировичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128⁵-моддаси 2-қисми билан чора кўрилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий телеграм-саҳифасида маълум қилинди.
«Ҳар қандай қоидабузарлик ва ҳуқуқбузарлик учун қонунда белгиланган тартибда чора кўрилади.
Айрим ижтимоий тармоқ обуначиларидан асослантирилмаган, аниқлик киритилмаган маълумотларни турли ноўрин изоҳлар билан омма эътиборига тарқатмасликни сўраймиз.
Ҳолатда акс этган барча иштирокчиларнинг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилади, мазкур йўналишда суриштирув ишлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ушбу видеолавҳани тасвирга олган транспорт воситаси ҳайдовчиси ҳамда «Nexia 3» русумли автомобилни бошқарган ҳайдовчиларнинг шахсини аниқлашга қаратилган тадбирлар олиб борилмоқда, уларнинг ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter