Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Карманада МЧЖ раҳбарларига жиноят иши қўзғатилди

Карманада МЧЖ раҳбарларига жиноят иши қўзғатилди

Кармана туманида кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «A.Z.» МЧЖ раҳбари А.Ю. ва «R.L.» МЧЖ масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, тадбиркор И.Ш.нинг ишончига кириб, унга қарашли иссиқхона ҳужжатларини қалбакилаштириш орқали «A.Z.» МЧЖ номига ҳудудий тижорат банки филиалидан 980 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу кредит маблағларини нақдлаштириб олиб, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг