Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Карлсен: «Нодирбек учун афсусдаман»

Карлсен: «Нодирбек учун афсусдаман»

Шахмат бўйича 16 карра ва амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсен ўтган куни якунланган супертурнир натижалари ҳақида фикр билдирди.

«Нодирбекка ачинаман. У бутун турнир давомида пешқадам бўлди. Бу жуда қийин. Катта тажрибага эга бўлсангиз ҳам, турнир давомида етакчи бўлиб туриш жуда мураккаб. Мен унга ҳамдардман.

Аниш (Гири)га келсак, у кўп нарсаларни бузди (кулади). Ҳа, у турнирда ғолиб чиқди ва узоқ вақтдан бери биринчи марта мени мағлуб этди. Менинг олқишларим! У кўп марта бунга жуда яқин бўлган ва менимча, бу сафар омад у томонда бўлди», деди Карлсен.

Эслатиб ўтамиз, нидерландиялик гроссмейстер Аниш Гири супертурнир ғолиби бўлди. Турнир давомида пешқадамлик қилган Нодирбек Абдусатторов ўзининг сўнгги ўйинида сенсацион тарзда Йорден ван Форестга ютқазиб қўйди ва иккинчи ўринни қайд этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг