Карлос Гон Япониядан нега қочиб кетганини айтди
«Renault-Nissan-Mitsubishi» альянси собиқ раҳбари Карлос Гон Япониядан Ливанга қочиб кетгани ҳақида хабар бергандик.
Гон Байрут (Ливан пойтахти)да ташкил этилган матбуот анжуманида ўзига нисбатан япон ҳукумати қўпол муносабатда бўлгани, ҳуқуқларини кўп маротаба бузгани сабабли қочишга мажбур бўлганини айтди.
«Мени кунига 8 соатлаб адвокатлар иштирокисиз сўроқ қилишарди», — деди Карлос Гон.
Унинг айтишича, Токио прокуратураси ҳатто айбига иқрор бўлмаса оиласини таъқиб қилиш билан ҳам қўрқитган.
Аммо Карлос Гон «қочиш режаси»ни очиқламади: «Япониядан қандай чиқиб кетганимни айтмайман, ҳолбуки, кўпчилигингиз шуни билиш учун келгансизлар».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter