Карим Бенземанинг орзуси
Кеча «Олтин тўп» билан тақдирланган Карим Бензема ажойиб нутқ сўзлади. Айтишича, 30 ёшга тўлганидан буён доим «Олтин тўп» ҳақида ўйлаган.
Ўзимга ўзим етакчи бўла оласан, дердим, чунки дунёнинг энг яхши клубида, «Реал»да ўйнаяпсан. 21 ёшимда ҳозиргидек кўтаринкилик менда йўқ эди. Оғир дамларни ўтказдим, айниқса, шерикларим терма жамоаларига кетишганида, «Реал» базасида қолиб шуғулланган пайтларим.
Қироллик клубининг сардори футболда ҳали қиладиган ишлари кўплиги ва улардан биринчиси Қатарда бир ойдан кейин бўлишини яширмади.
Орзу-истакларим кўп, уларни ҳеч қачон яширмаганман. Франция терма жамоаси билан жаҳон чемпионатини ҳеч қачон ютмаганман. Шу орзуимни амалга оширишим керак. Биринчи мақсадим шу — жаҳон чемпионатига бориш ва уни ютиш учун бор имкониятимни сарфлаш.
Франция терма жамоаси Қатар-2022 да D гуруҳида Австралия, Дания ва Тунисга қарши баҳсларда қатнашади. Французлар биринчи ўйинни 23 ноябр куни австралияликларга қарши ўтказишади.
Франция — амалдаги жаҳон чемпиони: 2018 йилги мундиал финалида Хорватияни 4:2 ҳисобида енгиб, ўз тарихида иккинчи марта жаҳон чемпионига айланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter