Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Карантин вақтида ёлғиз қарияга зўравонлик қилган шахс қамоққа олинди

Карантин вақтида ёлғиз қарияга зўравонлик қилган шахс қамоққа олинди

27 март куни тахминан соат 13:00 ларда муқаддам бир неча маротаба судланган 53 ёшли Р.А., Қуйичирчиқ тумани, «Сурум» маҳалласида яшовчи 70 ёшли пенсионер Г.Е.нинг уйига ғайриқонуний равишда киради.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати хабарига кўра, зўравон пули йўқлигини айтган Г.Е.нинг қўлларидан тортиб, ётоқхонасидаги ёстиғи тагида бўлган 700.000 сўм пулларни очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қуйичирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Р.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми «б» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, Р.А.га айб эълон қилинган ва «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг