Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Карантин даврида махсус стикерлар қўлланилади

Карантин даврида махсус стикерлар қўлланилади

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг ахбороти эълон қилинди.

Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 10 июлдан эътиборан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига автотранспорт воситаларининг кириши ва чиқиши (вилоятлараро қатнов) тўхтатилиши (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно), шунингдек, жамоат транспорти ҳаракати ҳам тўхтатилиши маълум қилинганди.

Автотранспортда махсус рухсатномасиз ҳаракатланадиган вақт ҳам белгиланди.

Автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун Адлия вазирлиги Давлат хизматлари марказлари томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг