Кар-соқов қизни урган йигит терговдан қочиб яширинди — ИИББ

Муқаддам, Чилонзор туманида имконияти чекланган йигит ва қиз ўртасидаги жанжал юзасидан хабар берилганди.
Тошкент вилояти Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан 1994 йилда туғилган Ў.Холматовга нисбатан Жиноят Кодексининг 277-моддаси (Безорилик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди, Ў.Холматов терговдан қочиб яширинган.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ имконияти чекланган йигитлар ўртасидаги жанжал акс етган видео ҳам тарқалди. Мазкур фуқароларнинг шахси аниқланган, улар билан юқорида қайд етилган жиноят иши доирасида тергов-тезкор ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тергов якуни бўйича барча шахсларнинг қилмишига ҳуқуқий баҳо берилади, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter