Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Каптива»да бедарак йўқолган 19 ёшли фуқаро топилди

«Каптива»да бедарак йўқолган 19 ёшли фуқаро топилди

Жорий йилнинг 1 август куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани Белтепа маҳалласида яшовчи 19 ёшли К.Усмонов ўзининг  «Каптива» русумли автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида ҳамда фуқаролар берган маълумотларга асосан К.Усмонов Миробод туманида жойлашган Тошкент Темир йўл муҳандислари институти олдидан топилиб, соғ-саломат оила аъзолари бағрига қайтарилган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди. 

Суриштирув ишлари давом этмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг