Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Канадада ишлашни истовчилар учун талаблар эълон қилинди

Канадада ишлашни истовчилар учун талаблар эълон қилинди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Канада иш берувчилари билан музокаралар ўтказмоқда.

Айни пайтда Канада иш берувчилари пайвандчилар, саноат қассоблари ва ҳар қандай мураккабликдаги том ёпиш ишлари амалиётига эга бўлган мутахассисларга қизиқиш билдирмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Канада иш берувчиларига тақдим этиш учун мазкур давлатда ишлаш истагида бўлган фуқаролар базаси шакллантирилмоқда.

Изоҳ: Ушбу маълумот Канададаги иш берувчиларнинг талабларига тўғри келадиган номзодларни аниқлаш ва уларнинг базасини шакллантириш учун эълон қилинмоқда.

Талаблар:

I. Пайвандчи: TIG (Tungsten Inert Gas) ва MIG (Metal Inert/Active Gas) да ишлаш малакаси бор ва алюминий билан пайвандлаш бўйича камида 1 йиллик тажрибага эга бўлиши.

Қўшимча талаблар:

- инглиз тилини билиши (энг камида – IELTS 4 даража);

- фотосурат (3х4) ва резюме;

- паспорт нусхаси;

- расмий иш тажрибасига эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;

- ишлаш жараёни кўрсатилган қисқа видео маълумот (3 дақиқа).

II. Cаноат қассоблари – фақат музлатилган мол ёки қўй гўштини майдалаш (чўчқа ва парранда гўштини майдалаш, жониворларни сўйиш ишлари эмас), иш вақти соат 7:30 дан 15:30 гача (ўзгарувчан графикда), иш жойи ҳарорати паст хонада ишлашга чидамли (тахминан +8°C) ва жисмоний юкламага қодир бўлиши.

Қўшимча талаблар:

- инглиз тилини бошланғич даражада билиши ва рус тилида гаплаша олиши;

- фотосурат (3х4) ва резюме;

- паспорт нусхаси;

- расмий иш тажрибасига эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (ишлаб чиқаришда қассоб ёки суяк тозаловчи сифатида иш стажи);

- ишлаш жараёни кўрсатилган қисқа видео маълумот (3 дақиқа).

III. Том ёпиш ишлари: Mеталочерепица ўрнатиш тажрибаси бўлиши шарт.

Қўшимча талаблар:

- инглиз тилини билиши (энг камида – IELTS 5 даража);

- фотосурат (3х4) ва резюме;

- паспорт нусхаси;

- расмий иш тажрибасига эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;

- ишлаш жараёни кўрсатилган қисқа видео маълумот (3 дақиқа).

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

  • Соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотномаларга эга бўлиши;
  • Судланмаган бўлиши;
  • Қўшимча муҳим маълумотлар:

Номзодлар томонидан Канада давлатида ишлашга виза ҳужжатларини тайёрлаш, ишга жўнатишдан олдин эксперт тайёрлов тренингларини ўтказиш, ишга жалб этиш учун рухсатнома (work permit) расмийлаштириш, шунингдек, номзод мактаб ва лицей/касб-ҳунар коллежини тамомлаганлигини тасдиқловчи шаҳодатнома/дипломлар, паспорт ва бошқа ҳужжатларни таржима қилиш, нотариал тасдиқлатиш, апостиль қилдириш, авиачипта ва суғурта расмийлаштириш каби маъмурий харажатларни амалга ошириши лозим бўлади.

Ушбу музокаралар Агентликнинг Канада давлатидаги ҳамкор ва ишончли вакили «SOBIROVS LAW FIRM» юридик компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда

Мурожаат учун: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Манзил: Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қамарнисо кўчаси 1.

Телефон рақамлари: +998 71 202-33-55 (ички рақам 23), 1282 (қисқа рақами), + 998 98 111 12 91 (Рўзиев Алишер, Шамситдинов Ҳамид)

E-mail: [email protected], [email protected]

Рўйхатдан ўтиш: https://events.sobirovs.com/kanada

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг