Канадада фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Канаданинг Атлантика океанидаги Янги Шотландия провинцияси шимолида кучли қор ёғиши сабабли фавқулодда ҳолат жорий этилди.
Канада Миллий об-ҳаво бюроси маълумотларига кўра, ҳудуднинг бу қисмида 150 см.гача қор ёғиши мумкин, бу февраль ойидаги ўртача ёғингарчиликдан икки баравар кўп.
CBC телеканалининг аниқлик киритишича, шамол тезлиги 28 м/с гача бўлган қор ёғишига Атлантика океанидаги бўрон сабаб бўлган.
Қайд этилишича, вилоятнинг ушбу қисмида душанба куни барча таълим муассасаларида дарслар бекор қилинган. Аҳолидан имкон қадар кўчаларда ҳаракатланишни чеклаш сўралган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter