Канада ва АҚШда қор бўронлари қурбонлари сони 50 нафарга етди
Айни кунларда Канада ва АҚШнинг катта қисмида ноодатий совуқ об-ҳаво шароити кузатилмоқда.
АҚШда қиш қаҳратони 46 кишининг умрига зомин бўлди, Канаданинг Британия Колумбияси провинциясида эса автобус музлаган йўлда ағдарилиб кетиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Sky News.
Ҳалок бўлган америкаликларнинг 18 нафари Ню-Йорк штатининг Буффало шаҳрида яшаган. Бу ҳудудда асосан қаҳратонда машинасида қолиб кетганлар нобуд бўлган.
Миллий метеорология хизмати 25 декабр куни Буффало аэропортида деярли 1,2 метр қалинликда қор ёққанини маълум қилди.
Ню-Йорк штати губернатори Кэти Ҳочул баёнот беришича, мадад учун йўлга чиққан кўплаб тез ёрдам ва қутқарув машиналари қорда ботиб қолган. Кўп қор ёғиши билан бирга, жуда совуқ ҳаво ҳарорати ва бўрон қутқарув ишларини қийинлаштирмоқда.
Буффало полиция бошқармаси қорда юрувчи машиналар эгаларини қидирув-қутқарув ишларида ёрдам беришга чақирди.
Қаҳратон қиш АҚШда 1,8 миллионтагача уйни электрдан узиб қўйди, минглаб авиарейслар бекор қилинди ёки қолдирилди. Канадада камида 140 мингта уй электрсиз қолди, уларнинг аксарияти Онтарио ва Квебек провинцияларида жойлашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter