Канада — АҚШ чегарасини тасодифан кесиб ўтган сайёҳ икки ҳафта қамоқда сақланди
Югуришга чиққан франциялик сайёҳ аёл Седелла Роман билмасдан Канададан АҚШга ўтиб кетган ва шу ердаги қамоқхонада икки ҳафта сақланган. «Regnum» ёзишича, бу хабарни аёлнинг кўрсатмалари асосида «The Independent» газетаси тарқатган.
Сайёҳнинг ўзи эса югуришга чиққанида чегара ҳудудида турганини кўрсатувчи ҳеч қандай белгиларни кўрмаганини таъкидлаган. У шунчаки суратга тушиш учун сўқмоқдан четга чиққанини айтган.
Ёнида ҳужжатлари бўлмагани учун француз сайёҳи Америка қамоқхонасида икки ҳафта ушлаб турилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter