Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди. Янги тайинловга кўра, ушбу лавозимда 2021 йил август ойидан АТ «Халқ банки» бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Зафар Абдумажидович Азимов иш олиб боради.

Зафар Азимов 1985 йил туғилган. 2006 йил Тошкент молия институтининг бакалавр босқичини, 2008 йил ушбу институтнинг магистратура босқичини тамомлаган. 2007-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида турли лавозимларда, хусусан, 2018-2019 йилларда «Иқтисодиётнинг базавий тармоқларини молиялаштириш бўйича тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш» департаменти директори сифатида фаолият олиб борган. 2019-2021 йилларда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаган. 2021 йил август ойида Халқ банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига Ботир Зоҳидов тайинланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг