«КАМАЗ»ни яратган муҳандис 98 ёшида вафот этди
«КАМАЗ»нинг биринчи бош директори Лев Васильев 98 ёшида Москвада вафот этди. Унинг раҳбарлигида 1976 йил 16 феврал куни биринчи КАМАЗ-5320 юк машинаси ишлаб чиқарилганди.
Лев Васильев 1925 йил 7 февралда Москвада туғилган. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Украинадаги жангларда қатнашган, беш бор жароҳат олган.
1948 йилдан у Москва кичик автомобиллар заводида ишлаган. Бир вақтнинг ўзида Москва автомобил институтини муҳандис-механик мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Машҳур «КАМАЗ» заводининг ташкил этилишига бош-қош бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter