Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кам таъминланган оилаларга нафақа тўлаш тартибини биласизми?

Кам таъминланган оилаларга нафақа тўлаш тартибини биласизми?

Фото:«Xabar.uz»

Кам таъминланган оилаларга нафақа тўлаш тартиби ва миқдорини биласизми? «Ҳуқуқий ахборот» бу ҳақда эслатиб ўтди. 

Қуйидаги нафақа ва моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 52,7 фоизидан (358 007 сўмдан) ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади:

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:
• 1 та болали оилага - 131 000 сўм;
• 2 та болали оилага - 217 000 сўм;
• 3 ва ундан ортиқ болали оилага - 304 000 сўм;

2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа - 434 000 сўм;

кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам - 326 000 сўмдан 653 000 сўмгача.

Оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад, нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги 3 ой учун ҳисоблаб чиқилган оиланинг меҳнатга лаёқатли ҳар бир аъзосининг ўртача ойлик даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига бўлинган ҳолда аниқланади.

Нафақа ва моддий ёрдам ариза берувчининг ўзини ўзи бошқариш органига мурожаат қилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг