Кам таъминланган оилалар фарзандлари касб-ҳунар коллежларида бепул ўқийди
Президентнинг 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур ҳужжат билан Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази фаолияти такомиллаштирилди.
Ҳужжатда касб-ҳунар коллежларининг молиялаштириш манбаларидан бири сифатида тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушадиган маблағлар ҳам кўрсатилган.
Тўлов-контракт қиймати Молия вазирлиги томонидан тегишли ташкилотлар билан келишилган ҳолда ўрнатилади.
Шу билан биргаликда кам таъминланган оилалардан бўлган ўқувчилар касб-ҳунар коллежларида бепул асосда ўқиши белгилаб қўйилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter