Кам таъминланган фуқароларга ажратилган маблағлар талон-торож қилинганлиги аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «А.А.» ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари И.А. Асака тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъул шахслари билан олдиндан тил бириктириб, тумандаги 50 нафар кам таъминланган ва ишсиз фуқароларнинг имзоларини сохталаштириб, бюджетдан ажратилган 111,5 миллион сўм субсидия маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан И.А., марказ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter