Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Калтак кафилнинг бошида синди

Калтак кафилнинг бошида синди

Фото: «Xabar.uz»

Сўнгги пайтларда кредитларга кафил бўлган фуқаролар томонидан қарздорлар ўз вақтида кредитларни қайтарилмаслиги натижасида уларни ундириш кафилнинг ҳисоб рақамига қаратилаётганлиги масаласида мурожаатлар келиб тушмоқда.

МИБ ахборот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, Қўқон туманлараро  иқтисодий судининг  қарорига асосан қарздор «О.Б.И.» МЧЖ ва бошқалардан ундирувчи «Миллийбанк» Қўқон филиали фойдасига 2.074.684.000 сўм кредит қарз  ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан гаровга қўйилган қўшимча кафил «С.Д.М.К.» МЧЖга тегишли бўлган Данғара тумани Истиқлол кўчасида жойлашган савдо дўкони бино-иншоатлари рўйхатга олиниб, хатланган ва аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Мазкур эътироз бўйича кафил бўлган фуқаро «С.Д.М.К.» МЧЖ раҳбари билан суҳбатлашилганда улар яқин танишларига ишонган ҳолда, қарз олувчининг молиявий ҳолатини ўрганиб чиқмасдан ҳамда кафиллик шартномаси шартлари билан тўлиқ танишмай туриб, шунчаки «расмиятчилик учун» имзо қўйиб бераяпман, деган фикр билан кредит бўйича кафил сифатида ўзларига молиявий мажбурият олганликлари маълум бўлди.

Кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан тенг жавоб беради, жумладан кафил кредит ташкилотига қарздорнинг ўз вақтида тўланмаган кредитининг асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларини тўлашдан ташқари, ушбу кредитни ундириб олиш билан боғлиқ суд харажатларини ҳамда қарздор ўз мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказилган бошқа зарарларни ҳам тўлайди.

Шунинг учун, фуқароларга кредит бўйича кафил бўлишдан олдин ўзининг ва қарздорнинг молиявий ҳолатини шошилмасдан батафсил таҳлил қилиш ҳамда кафил бўлиш бўйича қарорнинг ижобий ва салбий жиҳатларини ҳисобга олиб, якуний хулосага келиш тавсия этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг