Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кадастрлар палатаси муҳандиси ва сохта кадастр ходими қўлга олинди

Кадастрлар палатаси муҳандиси ва сохта кадастр ходими қўлга олинди

Фото: Xabar.uz

Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган муҳандис ва сохта кадастр ходими ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Кадастрлар палатаси Денов тумани филиали муҳандиси Ў.Н. фуқаро А.Нинг ишончига кириб, унинг акасига тегишли уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини 2 000 АҚШ доллари эвазига расмийлаштириб беришини айтиб, 1 800 АҚШ доллари ва 2,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ўзини гўёки Қумқўрғон тумани кадастр бўлими ходими сифатида таништирган фуқаро Ф.Б. фуқаро Х.П.нинг ишончига кириб, унинг Қумқўрғон тумани “Мехрабод” маҳалласида жойлашган уй-жойинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 11 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг