Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Журналистнинг ўлими вазирнинг истеъфосига сабаб бўлди

Журналистнинг ўлими вазирнинг истеъфосига сабаб бўлди

Фото: «Russian.rt.com»

Словакия маданият вазири Марек Мадярич журналист Ян Куцякнинг ўлими сабабли истеъфога чиқди. У ўз қарори ҳақида маҳаллий телевидениега берган интервюсида маълум қилган. Бу ҳақда «Euronews» хабар бермоқда.

«Қарорни мустақил равишда қабул қилдим. Бир журналист жонига қасд қилингач, ОАВдаги вазиятни назорат қилиши лозим бўлган маданият вазири лавозимида қола олмайман», — деган у.

Чоршанба куни бир қатор словак нашрларида Куцякнинг тугалланмай қолган мақолалари эълон қилинди. Охирги вақтларда журналист словак сиёсатчиларининг италянларнинг «Ндрангета» гуруҳи билан алоқалари хусусида суриштирув ўтказаётган эди. Куцяк қўлга киритган маълумотларга кўра мафия Евроиттифоқ қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун Словакияга ажратган пулларни ўзлаштирган. Журналист, шунингдек, солиқ бўйича қаллобликларни ҳам текширган. Унинг ўлимидан бир кун ўтиб эса Кошице шаҳар солиқ инспекциясида ёнғин юз берган.

Ян Куцяк
Фото: «TheWorldNews.net»

27 ёшли Куцякнинг жасади унинг Велка-Мака шаҳридаги уйидан топилган эди. Полициянинг тахминига кўра журналист ёлланма қотил томонидан отилган.

Ҳукумат жиноятни фош этишга ёрдам берувчи маълумотларни берган одам 1 миллион евро пул билан мукофотланишини эълон қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг