Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖССТдан баёнот: 1,8 миллиард одам коронавирус ва бошқа касалликларни юқтириши кутиляпти

ЖССТдан баёнот: 1,8 миллиард одам коронавирус ва бошқа касалликларни юқтириши кутиляпти

Касалхоналарда сув таъминоти билан боғлиқ муаммолар туфайли дунёда тахминан 1,8 миллиард одам коронавирус ва бошқа юқумли касалликларга чалиниш хавфи остида қолади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) сайтидаги хабарда айтилган.

ЖССТга кўра, дунёдаги ҳар тўртинчи тиббиёт муассасасида сув таъминоти мавжуд эмас, ҳар учинчисида зарур гигиена воситалари йўқ.

«Сув, санитария ва гигиена масаласи соғлиқни сақлаш ходимлари ва беморларнинг хавфсизлиги учун жуда муҳимдир, аммо бу хизматларга ҳар доим ҳам катта аҳамият берилмайди»- дейилади хабарда.

ЖССТ Бош директори Тедрос Адан Гебрейесуснинг сўзларига кўра, тиббиёт ходимларининг муассасаларда тегишли гигиена сақланмаганлиги, ҳимоя воситаларисиз ишлашга тенгдир. Сув таъминоти, санитария ва гигиена коронавирусга қарши курашда катта рол ўйнайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг