ЖССТ коронавирусга қарши курашда асосий мақсадни маълум қилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ВОЗ) коронавирусга қарши курашдан мақсади 2022 йил сентябргача ҳар бир мамлакатда аҳолининг 70 фоизини эмлашдир, деди ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус.
«ОИТС, Алцгеймер касаллигига қарши вакцина йўқ ва бу рўйхат жуда узоқ. COVID билан ҳамма нарса бошқача. Пандемия бизнинг назоратимизда бўлиши мумкин. Бизда инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳамма нарса бор. Бизнинг мақсадимиз кейинги сентябрга қадар ҳар бир мамлакат аҳолисини 70 фоизга эмлаш. Биз пандемияни тугатишимиз мумкин. Сентабрга қадар аҳолининг 70 фоизини эмлаш мақсадига эришиш учун 11 миллиард вакцина керак бўлади. Бу шошилинч чораларни талаб қилади. Аммо ҳозирда мисли кўрилмаган инқироз ва бу кескин чораларни талаб қилади», деди Гебрейесус.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter