ЖССТ инсониятни қизамиқ эпидемиясидан огоҳлантирди
2020 йилда қизамиқга қарши мунтазам эмлашда узилишлар туфайли касалликнинг янги тури тарқалиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) сайтида маълум қилинди.
«2020 йилда 22 миллиондан ортиқ бола қизамиқга қарши эмлашнинг биринчи дозасини ўтказиб юборди. Бу 2019 йилга нисбатан 3 миллионга кўп, бу йигирма йилликдаги энг катта ўсишдир ва эпидемиялар учун хавфли муҳит яратади», —дейилади ЖССТ ва АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) қўшма ҳисоботида.
Шу билан бирга, 2020 йилда қизамиқ билан касалланганлар сони ўтган йилга нисбатан 80 фоиздан кўпроққа камайган. Бироқ, инфекциялар сони камайганига қарамай, дунёда қизамиқ тарқалиши хавфи ўсишда давом этмоқда, дея огоҳлантирмоқда мутахассислар.
Ҳисобот муаллифларининг фикрича, дунёда қизамиқни эпидемиологик назорат қилиш ёмонлашган. Бундан ташқари, касалликни текшириш ҳолати ёмонлиги ва касалликлар ҳақида хабардорлик пастлиги ҳам глобал ҳамжамиятнинг вирус тарқалишининг олдини олиш қобилиятини хавф остига қўяди.
Аввалроқ ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус келажакда Ерда инсоният ўзини ҳимоя қила олмайдиган даражада хавфли вирус пайдо бўлишини айтган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter