ЖССТ ижрочи директори Питер Салама 51 ёшида вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ижрочи директори, «Чегара билмас шифокорлар» ҳаракати собиқ аъзоси Питер Салама 52 ёшида вафот этди. Ушбу қайғули хабарни ЖССТ бош директори Тедрос Адан Гебрейесус маълум қилди.
Deeply saddened and heartbroken over the sudden passing of my colleague and friend Dr Peter Salama, @WHO Executive Director, Universal Health Coverage – Life Course. Our deepest sympathies and condolences are with Pete’s family, friends and colleagues. pic.twitter.com/ckshz3eHpk
— Tedros Adhanom Ghebreyesus (@DrTedros) January 24, 2020
«Ҳамкасбим ва дўстим, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ижрочи директори Питер Салама бевақт оламдан ўтганидан чуқур қайғудаман. Питернинг оиласи, дўстлари ва ҳамкасабларига ҳамдардмиз», — дея Тедрос Адан Гебрейесус «Twitter»да ёзув қолдирди.
Австралияда туғилган Салама врач-эпидемиолог эди. ЖССТга 2016 йилда ишга келган, бунгача 14 йил мобайнида БМТ Болалар фонди (ЮНИСЕФ), «Чегара билмас шифокорлар» ҳаракати ҳамда «Concern Worldwide»да турли лавозимларда фаолият юритган. Охирги йилларда ЖССТда эҳтиёжмандларга тиббий хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича ишлаб келаётганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter