Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жорий йил 1-чоракда ўртача ойлик иш ҳақи қанчага етгани айтилди

Жорий йил 1-чоракда ўртача ойлик иш ҳақи қанчага етгани айтилди

Ўзбекистонда 2025 йил январь-март ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 5 млн 796,1 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18 фоизга ўсган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, ҳудудлар кесимида ўртача энг баланд ойлик иш ҳақлари Тошкент шаҳрида – 9 млн 889,1 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22,7 фоизга ўсганлиги кузатилди. Шунингдек, кейинги ўринларда Навоий (7 млн 330,9 минг сўм, ўсиш – 112,6 фоиз) ҳамда Тошкент (5 млн 435,6 минг сўм, ўсиш –114,3 фоиз) вилоятлари қайд этилган.

Ҳисобот даврида энг кам ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақлари эса Қашқадарё (4 млн 79,8 минг сўм, ўсиш –113,7 фоиз), Фарғона (4 млн 203 минг сўм, ўсиш – 113,7 фоиз) ва Сурхондарё (4 млн 209,1 минг сўм, ўсиш – 119,1 фоиз) вилоятларида кузатилган.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича эса ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръатлари ахборот ва алоқа соҳасида қайд этилган. Хусусан, бу соҳада 2024 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 126,8 фоизни ташкил қилгани, иш ҳақи миқдори эса 14 млн 818,4 минг сўмга етганлиги кузатилди.

Шунингдек:

  • санъат, кўнгил очиш ва дам олиш йўналишларида ўсиш 20,2 фоиз (иш ҳақи миқдори 4 млн 831,3 минг сўм);
  • банк, суғурта, лизинг, кредит ва молиявий воситачилик фаолияти соҳасида ўсиш 19,8 фоиз (иш ҳақи миқдори 15 млн 847,9 минг сўм);
  • таълим соҳасида ўсиш 17,7 фоиз (ўртача иш ҳақи 4 044,2 минг сўм). 
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг