Жорий ҳафтада об-ҳавонинг кескин совуши кутилмоқда
Республика Гидрометерология маркази янги ҳафтада Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
26-27 февралда Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи районлари (Астрахань) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво оқимлари киради.
26-27 февралда Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), айрим жойларда ёғинлар кучли бўлади.
Шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метргача, шиддат билан эсганда 23-28 метргача етади.
Ҳаво ҳарорати 26 февралда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади, мамлакат шимолида кечаси ва кундузи 3-8 даражани ташкил қилади. 27 февралда республика бўйича ҳаво ҳароратининг кечаси ва кундузи 3-8 даража илиққача пасайиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter