Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жон Жонс UFC раҳбариятига жиддий шарт қўйди

Жон Жонс UFC раҳбариятига жиддий шарт қўйди

UFCнинг оғир вазндаги чемпиони Жон Жонс навбатдаги рақиби борасида фикрини билдирди.

«Мен Аспиналл билан жангга аҳамият қаратмаяпман. Менга Алекс Перейра керак. Бу мен истаган жанг. Агар UFC мени олиб қолмоқчи бўлса, шу жангни мен учун ташкил қилиб бериши керак. Мен ўз режамни аниқ айтдим. Энди ҳамма гап UFC раҳбарларида қолди. Бунинг учун керак бўлса, мен оғир вазндаги камаримни эгасиз қолдираман.

Менга супержанглар керак. Ортиқ янги жангчилар билан урушмайман. Мен хавфли чемпионлар билан жанг қилмоқчиман. Том оғир вазндаги UFC чемпионлик камарини олиб кетиши мумкин. Менга фарқи йўқ. Менга яримоғир вазн чемпиони Алекс Перейрани беринг. Бу мен истаётган ягона жанг.

Балки, мухлисларга бу ёқмас, лекин мен ўз қароримни айтдим. Хоҳласангиз, мени қўрқоқликда айбланг. Агар бугун жангим сўнггиси бўлса, унда розиман. Чунки мен ўз президентим Дональд Трамп олдида камаримни ҳимоя қилдим», — деган Жонс.

Эслатиб ўтамиз, кеча АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида рақамланган UFC 309 турнири ўтказилди.

Оқшомнинг марказий жангида оғир вазн чемпиони Жон Жонс Стипе Миочични техник нокаут билан таслим этди. Жонс мазкур жанги учун 15 млн АҚШ долларидан кўпроқ пул олади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг