Жиззахда мактаблар IT соҳасига ихтисослаштирилади
Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан 2021 йил якунлари ва 2022 йилда амалга оширилиши режалаштирилган вазифалар тўғрисида мурожаат қилиб ўтди.
Таъкидланишича, «IT-Park»нинг Жиззах филиалидаги 7 та бўлими ташкил этилиб, «Рақамли технологиялар» ўқув марказлари фаолияти йўлга қўйилган. Мазкур даргоҳларда компьютер саводхонлиги, дастурлаш ва робототехника йўналишлари бўйича ўқув курсларини ташкил этилган.
Шунингдек Жиззах шаҳрида 1-сонли мактабгача таълим ташкилоти, вилоят бўйича 6 та мактаб «IT»га ихтисослаштирилгани айтиб ўтилди. Шароф Рашидов туманида эса Жиззах ахборот технологиялари техникуми иш фаолиятини бошлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter