Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда мактаб ва коллеж ўқувчилари дарс вақтида «Интернет кафе»да юргани аниқланди

Жиззахда мактаб ва коллеж ўқувчилари дарс вақтида «Интернет кафе»да юргани аниқланди

Бугун, 23 октябрь куни Ёшлар иттифоқининг Жиззах вилоят бўлими, халқ таълими ҳамда ички ишлар бошқармалари ҳамкорлигида Жиззах вилоятининг шаҳар, туманларида «Ўқувчи» рейдлари ташкил этилди.

Ушбу рейд дарс вақтида ўқувчиларнинг интернет кафе, бозор ва ресторанларда бўлишининг олдини олиш мақсадида ўтказилди. Жиззах шаҳрининг ўзида 10 нафар мактаб, 3 нафар касб-ҳунар коллежи ўқувчисининг дарс вақтида интернет кафеда вақт ўтказаётгани аниқланди.

Жиззах шаҳридаги 3- ва 5-умумий ўрта таълим мактаблари, Жиззах транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи ўқувчилари вақтини интернет кафеларда турли ўйинлар ўйнаш билан ўтказаётганидан уларнинг ота-онаси бехарлигини айтиб ўтишди.

«Ёшим 12 да. Эрталаб инглиз тилидан қўшимча дарсларга қатнайман, — дейди шаҳардаги 5-умумий ўрта таъли мактабининг 6-синф ўқувчиси Акмал Озодов. — Мактабдаги дарсларим 13-00да бошланади. Шунинг учун вақтимни бу ерда ўтказаман. Ота-онам менинг компьютер ўйинларига келишимни билишмайди».

Мактабнинг 9 синф ўқувчиларининг айтишича, иқтисод фани ўқитувчиси дарс ўтмасдан уларга руҳсат бериб юборган. Шунинг учун улар интернет кафега келишган.

«9-синфлар орасида энг намунали синф раҳбариман, — дейди ўқувчиларнинг синф раҳбари Нигора Абдуллаева. — Бугун мактабда дарсим йўқлиги сабабли соат 12-00га яқин уйга кетган эдим. Ўқувчиларимнинг интернет кафеларда вақт ўтказишини билмаганман. Ҳозир ҳам улар билан гаплашганимда, бу ерга биринчи марта келишганини айтишди. Бундан кейин ота-оналар билан бирга ўқувчиларимни қаттиқ назорат остига оламан».

Шоҳида Даманова,
Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят кенгаши раиси ўринбосари,
"Камалак" болалар ташкилоти раиси

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг