Жиззахда катта йўл ўтказгич қурилади
Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 10 январ куни «Тошкент-Чиноз» автомобил йўлини таъмирлаш лойиҳаси билан танишди.
Бу йўл жуда серқатнов бўлиб, бир кеча-кундузда 60-65 минг автотранспорт ҳаракатланади. Шу боис унинг 10 километр қисмини таъмирлаш, 5 дона ерости ўтиш йўлаги ва қўшимча маҳаллий йўллар қуриш мўлжалланган.
Пойтахтдаги Темур Малик кўчасини 6 тасмали этиб кенгайтириш, унинг икки четида кўп қаватли уй ва хизмат кўрсатиш бинолари қуриш, Жиззах шаҳридаги Ўзбекистон кўчасида 210 метрли йўл ўтказгич барпо этиш бўйича ҳам лойиҳалар режалаштирилган.
Давлат раҳбари бу лойиҳаларни маъқуллаб, уларнинг ҳужжатларини ишлаб чиқиш, сифатли қилиб қуриш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter